8 август 2023 1162

Гулистон шаҳрида ўғирлик жинояти содир этилди

Гулистон шаҳрида яшовчи фуқаро К.М Сирдарё вилояти ИИБнинг 102 хизматига мурожаат қилиб, мурожаатида номаълум шахс яшаш уйидан компьютер ва сумкасини ўғирлаб кетганлигини маълум қилган.

Гулистон шаҳар ИИБ тезкор вакиллари томонидан олиб борилган суриштирув ҳаракатлари давомида, мазкур жиноятни Гулистон шаҳар Тараққиёт МФЙда яшовчи фуқаро Р.Т содир этганлиги аниқланиб, ашёвий далиллар тегишли тартибда расмийлаштириб олинган.

Мазкур ҳолат юзасидан Гулистон шаҳар ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан фуқаро Р.Т га нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 169-М 3-қ “а” банди билан жиноят иши қўзғатилиб, ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Сирдарё вилояти ИИБ Ахборот хизмати

© 2006-2023. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган
Сайт материалларидан фойдаланилганда www.iiv.uz сайти кўрсатилиши шарт
Cайт яратувчиси: Online Service Group
Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг
Тепага