14 октябрь 2022 873

Ҳамширанинг ҳийласи

Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий маркази Жиззах филиали ҳамшираси, Жиззах шаҳрининг Жиззахлик маҳалласида истиқомат қилувчи Л.А. бир неча ҳамкасбининг ишончига кириб, уларнинг номига турли банклардан кредит расмийлаштириб олган. Жумладан, Шароф Рашидов тумани Зиёкор маҳалласида яшовчи Л.Э.нинг номига 10 миллион сўм, шу туманнинг Қулама маҳалласида истиқомат қилувчи Г.Р.нинг номига иккита банкдан 38 миллион сўм, яна шу туманнинг Қўшбармоқ маҳалла фуқаролар йиғинида яшовчи Т.Б.нинг номига 11 миллион сўм, Жиззах шаҳрининг Олмазор маҳалласида яшовчи Г.Ж.нинг номига 16 миллион сўм кредит олиб, ўз эҳтиёжлари учун ишлатиб юборган.

Табиийки, жабрланувчилар ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органга мурожаат қилишди. Ҳолатлар юзасидан жиноят иши қўзғатилди.

Жиззах вилояти ИИБ Ахборот хизмати

© 2006-2023. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган
Сайт материалларидан фойдаланилганда www.iiv.uz сайти кўрсатилиши шарт
Cайт яратувчиси: Online Service Group
Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг
Тепага