30 июнь 2021
4306
Ҳаракат хавфсизлигига риоя этмаслик аянчли оқибатга сабаб бўлди
2021 йил 26 июнь куни соат 08:30 ларда, Пунгон-Ғурумсарой-Поп йўлининг 24 км.да, Поп тумани "Уйғур" МФЙ ҳудудида, Поп туманида яшовчи, 1946 й.т. фуқаро "Нексия" русумли автомашинасини бошқариб бораётиб, ҳаракат хавфсизлигини таъминлай олмай, йўлини кесиб ўтаётган пиёда, Поп туманида яшовчи, 1983 й.т. фуқарони уриб юборган.
Натижада, пиёда олган тан жароҳати оқибатида шифохонада вафот этган.
Ушбу ҳолат бўйича Поп туман ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлинмаси томонидан 2021 йил 26 июнь куни Жиноят кодексининг 266-моддаси 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.
Наманган вилояти ИИБ Ахборот хизмати