29 декабрь 2021 4395

Ҳарбий қисмда уч авлод учрашуви бўлиб ўтди

Ўзбекистон Республикаси Президенти, Қуролли Кучлар олий Бош Қўмондони Мирзиёев Шавкат Миромоновичнинг 2021 йил 22 ноябрь кунидаги “Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари ташкил этилганлигининг 30 йиллиги ҳамда Ватан ҳимоячилари кунини нишонлашга тайёргарлик кўриш ва ўтказиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Ф-5-сонли Фармойиши ижросини таъминлаш мақсадида, Ўзбекистон Республикаси ИИВ Халқаро аэропортларда хавфсизликни таъминлаш бўйича қўшинларига қарашли Наманган шаҳридаги 7254-сонли ҳарбий қисмда 2021 йилнинг 27 декабрь куни Наманган Давлат Университети Мусиқа таълими ва маданияти факультети талабалари, Ўзбекистон “Ветеран” жангчи фахрий ва ногиронлари бирлашмаси томонидан ташкил этилган “Турон Патриот нодавлат таълим муассасасининг тингловчилари иштирокида “Ватан тинчлиги-бебаҳо неъмат!” шиори остида “Уч авлод учрашуви” ташкил этилди. Тадбирда Ўзбекистон Республикаси Наманган вилояти Мудофаа Ишлар Бошқармаси Фахрийлар ишлари бўйича кенгаши аъзолари ҳамда ҳарбий қисмнинг ҳарбий хизматчилари иштирок этишди.

Наманган вилояти ИИБ Ахборот хизмати

© 2006-2022. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган
Сайт материалларидан фойдаланилганда www.iiv.uz сайти кўрсатилиши шарт
Cайт яратувчиси: Online Service Group
Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг
Тепага