3 январь 2022
4282
Ҳарбий қисмда янги йил байрами ўтказилди
Ўзбекистон Республикаси ИИВ Халқаро аэропортларда хавфсизликни таъминлаш бўйича қўшинларига қарашли Наманган шаҳридаги 7254-сонли ҳарбий қисмда ҳарбий хизматчиларининг фарзандлари ва ушбу ҳарбий қисмда муддатли ҳарбий хизматни ўтаётган аскарлар учун янги йил байрами ташкил этилди.
Байрам тадбирида қисм командири подполковник У.Ш.Мамаджанов сўзга чиқиб барча шахсий таркибни байрам билан табриклади. Шундан сўнг, ҳарбий қисмда контракт бўйича хизматни ўтаётган ҳарбий хизматчиларнинг фарзандларига байрам совғалари топширилди.
Тадбирда намойиш этилган шеър қўшиқлар ҳамда муддатли аскарлар томонидан қилинган саҳна кўринишлари байрамни янада завқли ўтишини таъминлади.
Наманган вилояти ИИБ Ахборот хизмати