19 май 2021 4228

Ҳайдовчилик гувоҳномасини танишлари орқали имтиҳонларсиз олиб бермоқчи бўлган шахс қўлга олинди

Жорий йилнинг 09 апрель куни  фуқаро Т.О. ИИБга мурожаат қилиб, унда  Фарғона шаҳрида жойлашган автомактабнинг Ж.Т исмли ўқитувчиси “Д” тоифадаги ҳайдовчилик гувоҳномасини Фарғона вилояти ИИБ ЙҲХБда ишловчи танишлари орқали 10 кун муддатда, ҳеч қандай имтихонларсиз олиб беришини айтиб, 550 АҚШ доллари миқдоридаги пулларни талаб қилаётганлигини маълум қилган.

Ҳолат юзасидан ИИВ ЎХБ Фарғона вилояти бўйича бўлими ҳамда ИЖҚК Департаментнинг Фарғона шаҳар бўлими ходимлари билан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбирда, Ж.Т Фарғона вилояти ИИБ биноси олдида фуқаро Т.О.дан “Д” тоифадаги ҳайдовчилик гувоҳномасини ҳеч қандай имтихонсиз олиб бериш эвазига 550 АҚШ доллари миқдоридаги пулларни олган вақтида холислар иштирокида далилий ашёлар билан ушланди.

Мазкур ҳолат юзасидан тегишли тартибда процессуал ҳужжатлар расмийлаштирилиб, Фарғона вилояти ИИБ ҳузуридаги тергов бошқармасига юборилди.

Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати

© 2006-2022. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган
Сайт материалларидан фойдаланилганда www.iiv.uz сайти кўрсатилиши шарт
Cайт яратувчиси: Online Service Group
Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг
Тепага