4 октябрь 2022
571
Ҳимоя ордери чекловларини бузган 153 нафар шахсга жазо муқаррарлиги таъминланди
Фарғона вилояти ИИБ Жамоат хавфсизлиги хизмати Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси бошқармаси томонидан жорий йилнинг 9 ойи давомида 3 мингга яқин тазйиқ ва зўравонликка учраган хотин-қизларга ҳимоя ордери берилган.
Профилактик тадбирлар давомида ушбу хотин-қизлар ва уларнинг оилалари билан тушунтириш-тарғибот ишлари амалга оширилган.
Бироқ, 153 нафар шахслар ҳимоя ордерида белгиланган чекловларга риоя этмаганлиги сабабли Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 206 прим 1 -моддасига асосан жавобгарлик муқаррарлиги таъминланди.
Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати