21 август 2021 1183

Ҳокимлик собиқ ходимларининг фирибгарлиги аниқланди

2021 йил 17 август куни ИИВга фуқаро Я.Н. ариза билан мурожаат қилиб, у ўз аризасида Тошкент вилояти, Қибрай туманида яшовчи «Абдурашид» ва «Ориф» исмли шахслар ҳокимият томонидан уларга 49 йилга ижарага берилган 7 гектар ер майдонини сотиб, ҳокимиятда ишловчи танишлари орқали Я.Н. ни номига расмийлаштириб беришга ваъда бериб, эвазига 225.000 АҚШ доллари беришини талаб қилаётганликларини маълум қилиб, уларга нисбатан қонуний чора кўришни сўраган.

Мазкур аризага асосан, жорий йил 18 август куни Ўзбекистон Республикаси ИИВ ЖҚББ Коррупция ва иқтисодий жиноятларга қарши курашиш бошқармаси, ДХХ Шайхонтоҳур тумани бўлими ҳамда ИЖҚК Департаментининг Шайхонтоҳур тумани бўлими ходимлари ҳамкорлигида Тошкент шаҳар, Юнусобод тумани 19-мавзедаги «Қариялар оромгоҳи» олдида ўтказилган тезкор тадбир давомида, А.О. ариза муаллифи Н.Якубовадан талаб қилинган 225.000 АҚШ долларидан 5.000 долларини олган вақт ашёвий далиллар билан ушланди.

А.О. билан олиб борилган суриштирув ишлар давомида у аризачи Я.Н. дан олган 5.000 АҚШ долларини ер эгаси Т.Р.га бериши кераклигини билдирганлиги сабабли тезкор тадбир давом эттирилиб, 2021 йил 19 август куни 2011-2018 йиллар Қибрай туман Ҳокимиятида масъул лавозимларда ишлаган Т.Р. ва А.М. лар Тошкент вилояти, Қибрай тумани, Ўткир маҳалласида А.О.дан 5.000 АҚШ долларини олган вақтида далилий ашёлар билан ушланди.

Мазкур ҳолат юзасидан, 2021 йил 19 август куни Бош прокуратура ҳузуридаги ИЖҚК Департаментининг Шайхонтоҳур тумани бўлими томонидан А.О., Т.Р. ва А.М.ларга нисбатан Жиноят кодексининг 168-моддаси 4-қисми «а» банди ва 28,211-моддаси 3-қисми «а» банди билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

ИИВ ЖҚББ КваИЖҚКБ

© 2006-2021. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган
Сайт материалларидан фойдаланилганда www.iiv.uz сайти кўрсатилиши шарт
Cайт яратувчиси: Online Service Group
Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг
Тепага