Ҳудудлардаги ўрганиш ишлари давом этмоқда
Айни кунларда Навоий вилоятида хизмат сафарида бўлиб турган Ўзбекистон Республикаси ИИВ Жамоат хавфсизлиги департаменти бошлиғи ўринбосари - Жамоат тартибини сақлаш хизмати бошлиғи Шерзод Ибрагимов, ҳудудларда хизмат фаолияти доирасида амалга оширилаётган ишларни ўрганди.
Шунингдек, Бош прокуратура бошқарма бошлиғи Ж.Aзимов ҳамда тузилган ишчи гуруҳ ҳамкорлигида “Навоий ҳудудий электр тармоқлари корхонаси” АЖ, «Ҳудудгазтаъминот» вилоят филиали ва “Навоий иссиқлик электр станцияси” АЖда қиш мавсумида кузатилаётган аномал совуқ даврида содир бўлиши мумкин бўлган фавқулодда ҳолатларни олдини олиш, уларни бартараф этиш ва хавфсизликни таъминлаш борасида олиб борилаётган чора-тадбирлар билан атрофлича танишди.
Масъулларга фавқулодда ҳолат бўйича диспетчерлик хизматига келиб тушган ҳар бир хабарнинг вилоят штабига зудлик билан етказилиши юзасидан кўрсатмалар берилди.
ИИВ ҳузуридаги Жамоат хавфсизлиги департаменти