10 март 2021 6031

Ички ишлар органи ходимини хизматдан бўшатиш асослари

(Ўзбекистон Республикасининг “Ички ишлар органлари тўғрисида”ги Қонуни, 2016 йил 16 сентябрь. ЎРҚ-407-сон 32 модда)

Ички ишлар органи ходимини хизматдан бўшатишга қуйидагилар асос бўлади:

  • ўзининг хоҳиши (пенсия олиш ҳуқуқини берадиган хизмат муддатини ўтамаганларга) — ходимнинг билдиргиси асосида;
  • ички ишлар органларида хизматда бўлишнинг ушбу Қонунда белгиланган чегарадаги ёшига тўлганлиги;
  • пенсия олиш ҳуқуқини берадиган хизмат муддатини ўтаганлиги — ходимнинг билдиргиси асосида;
  • ташкилий-штат ўзгаришлари;
  • касаллиги — ҳарбий-тиббий комиссиянинг хизматга яроқсизлиги тўғрисидаги хулосаси асосида;
  • соғлиғининг чекланганлиги ҳолати — ҳарбий-тиббий комиссиянинг ички ишлар органларидаги хизматга яроқлилиги чекланганлиги тўғрисидаги ва хизмат бўйича бошқа лавозимга ўтказиш имконияти мавжуд бўлмаган тақдирда, эгаллаб турган лавозимига мувофиқ хизмат мажбуриятларини бажара олмаслиги ҳақидаги хулосаси асосида;
  • дастлабки синов муддати давомида хизматга яроқсизлиги;
  • малакаси етарли эмаслиги оқибатида эгаллаб турган лавозимига нолойиқлиги — аттестация натижалари асосида;
  • хизмат интизомини қўпол равишда бузганлиги;
  • ички ишлар органи ходимининг шаънига путур етказувчи хатти-ҳаракатлар содир этганлиги;
  • содир этган жинояти учун суднинг ҳукми, ажрими, қарори қонуний кучга кирганлиги;
  • ходимда интизомий жазо чораси мавжуд бўлган тақдирда, мунтазам равишда хизмат интизомини бузганлиги;
  • бошқа турдаги давлат хизматига ўтганлиги (кадрларнинг амалдаги захирасига киритилмаган ҳолда);
  • Ўзбекистон Республикаси фуқаролиги тугатилганлиги ёки чет давлат фуқаролигини олганлиги.

Ички ишлар органи ходими ушбу Қонунда ва бошқа қонун ҳужжатларида ички ишлар органлари ходимлари учун белгиланган чекловлар ва тақиқларга риоя этмаганлиги учун хизматдан бўшатилиши мумкин.

© 2006-2022. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган
Сайт материалларидан фойдаланилганда www.iiv.uz сайти кўрсатилиши шарт
Cайт яратувчиси: Online Service Group
Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг
Тепага