4 май 2020 4468

Ички ишлар органлари аҳолига хизмат кўрсатишни бошлади

Хабарингиз бор, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 23 мартдаги 176-сон “Коронавирус инфекцияси тарқалишига қарши қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарорига ижросини таъминлаш ва коронавирус инфекцияси тарқалишини олдини олиш мақсадида жорий йилнинг 24 март кунидан ҳудудий Ички ишлар органларининг фуқароларни қабул қилиш фаолияти вақтинча иш фаолияти тўхтатилган эди.

2020 йил 4 майдан бошлаб, Миграция ва фуқароликни расмийлаштириш (паспорт, прописка, виза) ҳамда йўл ҳаракати хавфсизлиги (рўйхатдан ўтказиш ва имтиҳон олиш, маъмурий амалиёт, мажбурий техник кўрикдан ўтказиш) бўлинмалари фуқароларга хизмат кўрсатиш фаолиятини бошлади.

Бунда, фуқароларни қабул қилишда уларнинг карантин қоидаларига тўлиқ риоя қилинишларига алоҳида эътибор берилади.

ИИВ Миграция ва фуқароликни расмийлаштириш бош бошқармаси

© 2006-2022. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган
Сайт материалларидан фойдаланилганда www.iiv.uz сайти кўрсатилиши шарт
Cайт яратувчиси: Online Service Group
Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг
Тепага