6 май 2022 568

Ички ишлар органлари эксперт-криминалистика бўлинмаларини моддий-техник таъминоти меъёрлари тасдиқланди

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 8 февралдаги ПҚ-122-сон қарорига асосан «Ички ишлар органлари эксперт-криминалистика бўлинмаларини замонавий техника, ахборот-коммуникация тизимлари ва махсус воситалар билан таъминлаш меъёрларини тасдиқлаш тўғрисида» Ички ишлар вазирининг тегишли буйруғи тасдиқланди.

Ички ишлар органларининг олдига қўйилган муҳим вазифалардан келиб чиқиб, эксперт-криминалистика фаолиятида қўлланиладиган техник воситаларнинг замонавийлиги, самарадорлиги ва рационаллиги каби жиҳатлари инобатга олинган.

Хусусан, бир хил функцияни бажарадиган ва маънавий эскирган техникаларни қисқартирилганлиги ҳамда замонавийлаштирилганлиги, шунингдек криминалистик экспертизалар лабораториялари уч тоифага (ИИВ, вилоят ва туман миқёсига) ажратилганлиги сабабли талаб этиладиган молиявий харажатлар оптималлаштирилди.

ИИВ Эксперт-криминалистика бош маркази

© 2006-2022. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган
Сайт материалларидан фойдаланилганда www.iiv.uz сайти кўрсатилиши шарт
Cайт яратувчиси: Online Service Group
Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг
Тепага