1 июнь 2022 1477

Ички ишлар органлари ходималарининг муаммолари ўрганилмоқда

Сурхондарё вилояти ИИБ Маънавий-маърифий ишлар ва кадрлар билан таъминлаш хизмати Маънавий-маърифий ишлар бўлими Психологик таъминлаш гуруҳи мутахассис психологлари ҳамда Сурхондарё вилояти ИИБ Маънавий- маърифий ишлар ва кадрлар билан таъминлаш хизмати маънавий-маърифий ишлар бўлими ички ишлар органларида хотин-қизлар масалалари бўйича бош инспектори билан ҳамкорликда «ходим психолог ҳузурига эмас-психолог ходим ҳузурига» тамойили асосида, Сурхондарё вилояти ИИБ Миграция ва фуқароликни расмийлаштириш бошқармасида фаолият олиб бораётган ички ишлар органлари аёл ходималарининг иш жараёнлари ҳамда уларнинг муаммоларини ўрганиш ишлари олиб борилди.

Бунда асосий эътибор аёл ходималарининг касбига бўлган қизиқишлари орқали улар билан психологик суҳбат олиб борилиб, иш фаолияти ҳамда оиладаги муаммолари ўрганилмоқда.

Ўтказилган психологик суҳбат давомида ходималар томонидан таъкидланган муаммолар бўйича уларга ижобий ечим топиш ҳамда психологик маслаҳатлар бериш кўзда тутилган.

Сурхондарё вилояти ИИБ Ахборот хизмати

© 2006-2023. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган
Сайт материалларидан фойдаланилганда www.iiv.uz сайти кўрсатилиши шарт
Cайт яратувчиси: Online Service Group
Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг
Тепага