5 август 2022 828

Ички ишлар органлари ходимлари малакаси ошириш – замон талаби

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 15 апрелдаги ПҚ-5076-сонли «Ички ишлар органлари учун профессионал кадрларни тайёрлашнинг сифат жиҳатидан янги тизимини жорий этиш бўйича чора-тадбирлар тўғрисида»ги Қарори ижросини таъминлаш борасида Ўзбекистон Республикаси ИИВнинг 1-сонли Тошкент академик лицейида Ички ишлар органлари ходимлари билан малака ошириш ҳамда қайта тайёрлаш ўқув машғулотлари ўтказиб келинмоқда. 

Ўқув машғулотлари жараёни ходимларнинг малакасига қараб хизмат бўйича ўсишини таъминлаш, барча тоифадаги ички ишлар органлари ходимларининг самарали хизмат ўташи ва уларнинг хизмат мартабаси ошиши учун хизматнинг бутун муддати давомида узлуксиз равишда таҳсил олиш ва малака ошириб боришига эришишни ўз ичига олиб, ушбу саъй-ҳаракатлар келгусида ички ишлар органлари учун профессионал кадрларни тайёрлашнинг сифат жиҳатидан янги босқичини ташкил этади.

ИИВнинг 1-сонли Тошкент академик лицейи

© 2006-2022. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган
Сайт материалларидан фойдаланилганда www.iiv.uz сайти кўрсатилиши шарт
Cайт яратувчиси: Online Service Group
Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг
Тепага