Ички ишлар органларида маънавий-маърифий ишлар ва кадрлар билан таъминлаш йўналишида 2022 йил якунлари танқидий таҳлил этилди
Жорий йилнинг 28 январь куни Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазири ўринбосари А.Икрамов раислигида Маънавий-маърифий ишлар ва кадрлар билан таъминлаш, касбий, жанговар ва жисмоний тайёргарлик йўналишида 2022 йил якунлари бўйича видеоселектор йиғилиши бўлиб ўтди.
Йиғилишда Ички ишлар вазирлиги Маънавий-маърифий ишлар ва кадрлар билан таъминлаш департаменти шахсий таркиби, таркиби ва соҳавий хизмат ҳамда ҳудудий ички ишлар органлари бошлиқларининг маънавий-маърифий ишлар бўйича ўринбосарлари ҳамда кадрлар бўлинмалари бошлиқлари иштирок этди.
Кун тартибида 2022 йилда маънавий-маърифий, кадрлар билан таъминлаш, касбий, жанговар ва жисмоний тайёргарлик соҳасида амалга оширилган ишлар сарҳисоб қилиниб, йўл қўйилган камчиликлар муҳокама қилинди.
Танқидий руҳда ўтган муҳокамада хизмат фаолиятида ижобий натижаларни қайд этмаган бир қатор раҳбар ходимлар интизомий жазога тортилди.
Шунингдек, йиғилишда Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 20 январдаги «Ички ишлар органларини халқчил тузилмага айлантириш ва аҳоли билан янада ҳамкорликда ишлашга йўналтириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги ПҚ–10-сон қарорида белгиланган 6 та устувор вазифалар бўйича маънавий-маърифий ишлар ва кадрлар билан таъминлаш йўналишини янада такомиллаштириш юзасидан 2023 йилга мўлжалланган чора-тадбирлар белгиланди.
Шу билан бирга, Вазир ўринбосари генерал-майор А.Икрамов томонидан шахсий таркиб ўртасида тартиб-интизомни мустаҳкамлаш ва қонунийликни таъминлашда Ички ишлар органлари ходимларининг касбий маданият ва хизмат интизоми кодекси талабаларига қатъий риоя этиш, ходимларни «Инсон қадри учун» тамойили асосида давлатнинг юксак маънавий-ахлоқий фазилатларига эга, ўз бурчига содиқ, ватанпарвар ва халқпарвар этиб тарбиялаш орқали аҳолининг чинакам розилигига эришиш зарурлиги алоҳида таъкидланди.
Йиғилиш якунида кун тартибидаги масала юзасидан 2023 йилда амалга оширилиши лозим бўлган бир қатор вазифалар белгилаб олинди.