31 январь 2023
457
Ички ишлар органларининг кадрлар билан ишлаш фаолиятини ташкил этиш
Ўзбекистон Республикаси ИИВ Академияси магистратурасининг «Ташкилий-тактик бошқарув» мутахассислиги бўйича таҳсил олаётган тингловчилари билан «Ички ишлар органларининг кадрлар билан ишлаш фаолиятини ташкил этиш» номли модули якуни бўйича илмий ва малакавий амалиёти Вазирлик Малака ошириш институтида ташкил этилди.
Илмий ва малакавий амалиётнинг асосий мақсади – назария ва амалиётнинг узвийлигини таъминлаш орқали магистратура тингловчиларининг олган назарий билимларини чуқурлаштириш ҳамда мустаҳкамлаш, амалиётга татбиқ қилиш ва тингловчиларда ички ишлар органларининг раҳбарлик лавозимларида хизмат фаолиятини олиб боришга доир амалий кўникмаларни ҳосил қилишдан иборат.
ИИВ Малака ошириш институти Матбуот хизмати