31 январь 2023 611

Ички ишлар органларининг кадрлар билан ишлаш фаолиятини ташкил этиш

Ўзбекистон Республикаси ИИВ Академияси магистратурасининг «Ташкилий-тактик бошқарув» мутахассислиги бўйича таҳсил олаётган 1-гуруҳ тингловчилари билан «Ички ишлар органларининг кадрлар билан ишлаш фаолиятини ташкил этиш» номли модули якуни бўйича илмий ва малакавий амалиёти Тошкент шаҳар ИИББ Маънавий Маърифий ишлар ва кадрлар билан ишлаш хизмати, Касбий тайёргарлик бошқармасида ташкил этилди.

Илмий ва малакавий амалиётнинг асосий мақсади – назария ва амалиётнинг узвийлигини таъминлаш орқали магистратура тингловчиларининг олган назарий билимларини чуқурлаштириш ҳамда мустаҳкамлаш, амалиётга татбиқ қилиш ва тингловчиларда ички ишлар органларининг раҳбарлик лавозимларида хизмат фаолиятини олиб боришга доир амалий кўникмаларни ҳосил қилишдан иборат.

ИИВ Малака ошириш институти

© 2006-2023. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган
Сайт материалларидан фойдаланилганда www.iiv.uz сайти кўрсатилиши шарт
Cайт яратувчиси: Online Service Group
Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг
Тепага