Давлатимиз раҳбарининг ҳудудларда криминоген вазиятни яхшилаш орқали аҳолининг осуда ҳаётини таъминлашга қаратилган топшириқларининг ижросини назорати бўйича Ички ишлар вазири генерал-лейтенант Пўлат Бобожонов бошчилигидаги ишчи гуруҳ тунги вақтда Тошкент шаҳрида ўрганиш ишларини олиб бормоқда
Хусусан, пойтахтнинг Чилонзор, Учтепа ва Шайхонтоҳур туманлари Ички ишлар органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бошқармаларининг фаолияти ҳамда тунги хизматга жалб этилган ходимларнинг иш жараёнлари билан танишилди.
Ҳудудларда жиноятчиликни жиловлаш ва аҳоли осойишталигини таъминлаш учун бевосита ҳуқуқ-тартибот идоралари томонидан жамоатчилик билан ҳамжиҳатликда “қизил” тоифага киритилган маҳаллаларда жиноятларни яширишга йўл қўймаслик, “ижтимоий ҳамкорлик” масалалари ҳамда жамоат хавфсизлигини таъминлаш бўйича янги амалиёт услубларининг амалий ижроси ўрганилди.
Криминоген оғир маҳалларга зарур куч ва воситаларни тақсимланиши ҳамда мавжуд муаммоларнинг ечимини бевосита маҳаллаларни ўзида ҳал этишга алоҳида эътибор қаратилди.
Жараёнда, аниқланган камчиликлар шахсий таркиб ўртасида танқидий муҳокама қилиниб, келгусида хизмат фаолиятини такомиллаштиришга оид мақсадли чора-тадбирлар белгилаб олинди.