20 сентябрь 2023 1023

Давлатимиз раҳбарининг ҳудудларда жиноятчиликни жиловлаш ҳамда ҳуқуқбузарликларнинг барвақт профилактикасига қаратилган топшириқларининг ижроси бўйича Ички ишлар вазири генерал-лейтенант Пўлат Бобожонов бошчилигидаги ишчи гуруҳ тунги вақтда Тошкент шаҳрида ўрганиш ишларини олиб бормоқда

Белгиланган вазифаларнинг амалда бажарилиши, шунингдек ҳуқуқ-тартибот идораларининг хизмат фаолияти пойтахтнинг Олмазор, Юнусобод ҳамда Мирзо Улуғбек туманларида ўрганилди.

Хусусан, Олмазор тумани 4-сонли ички ишлар бўлими, Мирзо Улуғбек тумани ички ишлар бошқармаси ҳамда Юнусобод тумани “Уч қаҳрамон” ЙПХ масканининг фаолияти ҳамда ходимларнинг тунги хизмат жараёнлари текширилди. Шахсий таркиб олдига, криминоген вазияти оғир ҳисобланган “қизил” тоифадаги маҳаллаларда жиноятчиликни жиловлаш, ёшлар ва аёллар томонидан содир этилаётган ҳуқуқбузарликларни кескин қисқартириш, ҳисобда турган шахслар билан “индивидуал профилактик” ишларини олиб бориш, ижтимоийлашув ва пробация ишларини самарали ва манзилли амалга оширишнинг янги механизмларини жорий этишга қаратилган аниқ вазифалар белгиланиб берилди.

Шунингдек, Олмазор туманидаги “Ёшлик” талабалар шаҳарчаси ҳудудидаги хавфсизлик чоралари, туман Миллий гвардия “Қўриқлаш” бўлинмасининг хизмат фаолияти, Юнусобод тумани электр тармоқлари корхонасининг навбатчилик жараёнлари ҳамда Мирзо Улуғбек тумани Фавқулодда вазиятлар вазирлиги Ёнғин хавфсизлик бўлинмасининг хизмат тартиби ўрганилди.

Асосий эътибор, ҳамкор ташкилотлар билан биргаликда намунавий хизмат ўташ моделларини амалга киритилиши, маҳалларда шахсий хонадонлар ва жамоат жойларида видеокузатув қамрови оширилиши, шаҳар йўлларида хавфсиз ҳаракатланиш, пиёдалар айниқса болалар, ёшлар ва аёллар хавфсизлигини таъминлаш бўйича кўрилаётган чора-тадбирларга қаратилди.

Ўрганиш жараёнида, аниқланган барча камчиликлар танқидий муҳокама қилиниб, келгусида хизмат фаолиятини такомиллаштиришга оид мақсадли чора-тадбирлар белгилаб олинди.

Ишчи гуруҳ аъзоларининг ўрганиш ишлари пойтахтимизнинг бошқа туманларида ҳам давом этмоқда.

© 2006-2023. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган
Сайт материалларидан фойдаланилганда www.iiv.uz сайти кўрсатилиши шарт
Cайт яратувчиси: Online Service Group
Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг
Тепага