Ички ишлар вазири ўринбосари байрам тадбирида иштирок этди
ИИВ ТваТОХТД Метрополитенда ХТБда 2022 йилнинг 30 декабрь куни «Янги 2023 йил» байрами кириб келаётганлиги муносабати билан байрам тадбири ўтказилди
Байрам тадбирининг 1-қисмида Вазир ўринбосари генерал-майор Б.Ю.Мирзарахимов шахсан ўзлари иштирок этиб, юртимиз байроғи кўтарилиб, Она-ватанимиз мадҳияси куйланди. Вазир ўринбосари йиғилганларни байрам билан самимий табриклаб, 2023 йилда қилиниши лозим бўлган вазифаларни бирма-бир шахсий таркиб эътиборига етказди.
Сўнгра Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 8 ноябрдаги Фармонига кўра таъсис этилган «Ўзбекистон Конституциясининг 30 йиллиги» эсдалик нишони билан, шунингдек, навбатдаги махсус унвонларни ўз эгаларига топширди.
Байрам тадбирининг 2-қисмида қорбобо ва қорқиз иштирокида турли хил ўйинлар ташкил этилиб, болажонлар ўз шеърлари билан ҳаммага олам-олам қувонч улашди.
Байрам сўнгида болажонларга қорбобо совғалари улашилди.
ИИВ Транспорт ва туризм объектларида хавфсизликни таъминлаш департаменти