Ички ишлар вазири ўринбосари генерал-майор Б.Ю.Мирзарахимов республикамизда ўтказиладиган йирик тадбирлар даврида хавфсизликни таъминлаш борасидаги вазифалар юзасидан йиғилиш ўтказди
2021 йил 20 октябрь куни Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазири ўринбосари генерал-майор Б.Ю.Мирзарахимов халқаро аэропортларда хавфсизликни таъминлаш бўйича қўшинлари қўмондонлиги ҳамда И.Каримов номидаги «Тошкент» халқаро аэропортида хавфсизликни таъминлаш бўйича алоҳида батальонида йиғилиш ўтказди.
Йиғилишда вазир ўринбосари мустақиллик йилларида мамлакатимизда ички ишлар органлари ғоят шарафли ва масъулиятли йўлни босиб ўтганлиги, тинчлик-осойишталикни, жамоат тартиби ва фуқаролар хавфсизлигини ҳимоя қилишнинг ишончли ҳимоячисига айланганлигини ҳамда 24 октябрь Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловини муносиб ўтказиш, фуқароларнинг ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш, хавфсизлигини таъминлаш, ҳуқуқбузарликларнинг олдини олишга қаратилган чора-тадбирлар тўғрисида гапириб шахсий таркибга вазифалар белгилади.
ИИВ Транспорт ва туризм объектларида хавфсизликни таъминлаш департаменти