Ички ишлар вазири ўринбосари ҳарбий хизматчилар билан учрашди
Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазири ўринбосари генерал-майор Мирзарахимов Баходир Юлдашович Самарқанддаги аэропортда хавфсизликни таъминлаш йўлида хизмат олиб бораётган ҳарбий хизматчилар билан учрашди.
Ташриф жараёнида ҳарбий хизматчиларга яратилган шарт-шароитлар, хизмат олиб бориш жараёнлари, ўзаро ҳамкорликда олиб борилаётган ишлар билан танишиб, келгусидаги қилиниши лозим бўлган ишлар юзасидан ўзининг таклифларини бериб ўтди.
Хизмат жараёнларида келиб чиқаётган муаммолар, келгусида қилиниши лозим бўлган ишлар юзасидан таклифларини бериб, хар бир ходим «Ватанга ва халққа садоқат билан хизмат қилиш» шиори билан хизматни давом эттириши кераклигини, бунинг учун ходимларга керакли шарт шароитларни ўзимиз таъминлаб беришимиз кераклигини, ҳар бир раҳбар қўл остидаги ходимларга нисбатан талабчан бўлиши, лекин хизматни талаб қилиш вақтида асло ходимнинг шаъни ва қадр қимматига тааллуқли бўлган сўзларни ишлатмаслиги лозимлигини айтиб ўтдилар.
Самарқанд вилояти ИИБ Ахборот хизмати