2 март 2022 925

Ички ишлар вазири ўринбосари Навоий вилоятида ИИВ Қоровул қўшинлари ҳарбий қисм хизматчилари билан учрашди

Жорий йилнинг 1 март куни Ўзбекистон Республикаси ИИВ ўринбосари генерал-майор Б.Ю.Мирзарахимов ИИВ Қоровул қўшинларига қарашли Навоий шахрида жойлашган 7532 ҳарбий қисмга ташриф буюрди.

Ташриф давомида ҳарбий қисм хизматчилари билан юклатилган вазифаларни аъло даражада бажариш, шахсий таркибнинг жанговар шайлиги ва жанговар тайёргарлиги, ҳарбий интизомни мустаҳкамлаш ҳамда салбий ҳолатларга йўл қўймаслик бўйича профилактик суҳбат олиб борилди.

Шунингдек 2022-2023 йил чақирувдаги муддатли ҳарбий хизматчиларни муносиб кутиб олиш учун ҳарбий қисмда яратилган шарт-шароитлар билан яқиндан танишилди.

Шахсий таркибни ижтимоий ҳимоя қилиш бўйича олиб борилаётган сай-ҳаракатлар ва ҳарбий қисмдаги бунёдкорлик ишлари билан танишилди ва керакли кўрсатмалар берилди.

ИИВ Транспорт ва туризм объектларида хавфсизликни таъминлаш департаменти

© 2006-2022. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган
Сайт материалларидан фойдаланилганда www.iiv.uz сайти кўрсатилиши шарт
Cайт яратувчиси: Online Service Group
Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг
Тепага