30 август 2023 1110

Ички ишлар вазири ўринбосари Қашқадарё вилоятида бир қатор объектларга ташриф буюрди

“Янги ҳаёт учун, Янги Ўзбекистон учун!» шиори асосида Ватанимиз мустақиллигининг 32 йиллиги байрами арафасида Ички Ишлар вазирининг ўринбосари – Транспорт ва туризм объектларида хавфсизликни таъминлаш департаменти бошлиғи генерал – майор Баходир Мирзарахимов Қашқадарё вилояти Транспортда хавфсизликни таъминлаш бошқармасига ташриф буюрди.

Ички ишлар вазири ўринбосари саф майдонига йиғилган шахсий таркибни истиқлол байрами билан табриклаб, хизмат интизоми ва қонунчиликка риоя этиш, фуқаролар билан хушмуомала бўлиш, қутлуғ шодиёнани тинч осуда ўтказиш  бўйича ходимларга  йўриқнома ўтди.

Бошқармада ходимларнинг хизмат олиб бориши учун яратилган шарт-шароитларни ўрганиб, келгусида амалга оширилиши лозим бўлган ишлар юзасидан бошқарма бошлиғига тегишли кўрсатмалар берди.

Генерал – майор Баходир Мирзарахимов ИИВ ЖИЭД тўртинчи минтақавий ҳудуд 5-сонли Тергов ҳибсхонаси ва 2-сонли ЖИЭКда бўлди.

Саф майдонида барча шахсий таркибни истиқлол байрами билан табриклаган Вазир ўринбосари ходимларга хизмат интизоми ва қонунчиликка риоя этиш, фуқаролар билан хушмуомала бўлиш, қутлуғ шодиёнани тинч осуда ўтказиш бўйича йўриқнома берди.

Тергов ҳибсхонасида ҳарбий хизматчилар ва шахсий таркибнинг хизмат ўташи учун яратилган шарт-шароитларни кўздан кечириб, амалга оширилиши лозим бўлган ишлар юзасидан масъулларга тегишли кўрсатмалар берди.

Сўнгра, муассасаларда маҳкумларга яратилган шароит ва имкониятларни ҳам кўздан кечирди.

Ички ишлар вазирининг ўринбосарининг Қашқадарё вилояти бўйлаб ўрганишлари давом этмоқда.

Вазир ўринбосари Истиқлолимизнинг ўттиз икки йиллиги байрамини муносиб ўтказиш, тадбир давомида жамоат тартибини сақлаш, фуқаролар хавфсизлигини таъминлашни ўрганиш мақсадида  Қашқадарё вилоятидаги қатор маҳаллаларда бўлди.

Жумладан, Қарши шаҳридаги “Хонтепа”, Қарши туманидаги “Ўзбекистон мустақиллиги” маҳалла фуқаролар йиғинида бўлиб, бешлик билан осойишталикни мустаҳкамлаш, жиноятларни олдини олиш, фуқароларнинг кундалик ва маиший муаммоларини ҳал этиш, бандлигини таъминлаш борасида тегишли тавсиялар берди.

Қарши туманидаги 71-мактабда бўлган генерал-майор Баходир Мирзарахимов янги ўқув йили бошланиши арафасида ўқувчиларга яратилган шарт-шароитлар, куз-қиш мавсумига тайёргарлик ҳолатларини кўздан кечирди.

Бу борада масъул мутасаддиларга амалга оширилиш  лозим бўлган вазифалар юзасидан тегишли кўрсатмалар берди.

Қашқадарё вилояти ИИБ Ахборот хизмати

© 2006-2023. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган
Сайт материалларидан фойдаланилганда www.iiv.uz сайти кўрсатилиши шарт
Cайт яратувчиси: Online Service Group
Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг
Тепага