26 апрель 2022 812

Ички ишлар вазири ўринбосари Транспортда хавфсизликни таъминлаш бошқармаси ходимлар билан учрашди

2022 йил 25 апрель куни Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирининг ўринбосари генерал-майор Мирзарахимов Баходир Юлдашевич Қорақалпоғистон Республикасига ташриф буюриб, ташриф давомида Қорақалпоғистон Республикаси ИИВ Транспортда хавфсизликни таъминлаш бошқармасида бўлиб, бошқарма шахсий таркиби билан суҳбатлашди ҳамда бошқарма маъмурий биносини кўздан кечириб, шахсий таркибга хизмат олиб боришда мавжуд камчиликлар бўйича келгусида амалга оширилиши лозим бўлган ташкилий ишлар борасида топшириқлар берилди. 

Шунингдек, Қўнғирот темир йўл вокзали маъмурий биноси ҳамда перрони кўздан кечирилиб, йўловчиларга хизмат кўрсатишда бир қатор камчиликларнинг мавжудлиги ва вокзал биносининг таъмирлашга муҳтож ҳолга келиб қолганлиги атаб ўтилиб, бу борада тегишли чораларни кўриш бўйича топшириқлар берилди.

Бундан ташқари, вазир ўринбосари генерал-майор Б.Ю.Мирзарахимов Нукус темир йўл вокзалига ташриф буюриб, вокзал маъмурий биносини ва перронини кўздан кечирди.

Шунингдек, ушбу вокзалда хизмат олиб борувчи бўлинма ходимлари билан яқиндан танишиб, ходимларнинг оилавий шароитлари ҳамда хизмат олиб боришда мавжуд бўлган муаммо ва камчиликлар юзасидан суҳбат ўтказилиб, бўлинма навбатчилик қисмини ИИВ Транспортда ХТББ билан уланиш имконини берувчи алоқа воситаларини ўрнатиш бўйича топшириқ берилди.

Қорақалпоғистон Республикаси ИИВ Ахборот хизмати

© 2006-2022. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган
Сайт материалларидан фойдаланилганда www.iiv.uz сайти кўрсатилиши шарт
Cайт яратувчиси: Online Service Group
Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг
Тепага