17 май 2022 1686

Ички ишлар вазири ўринбосари Халқаро аэропортларда хавфсизликни таъминлаш қўшинларига ташриф буюрди

2022 йил 17 май куни Ўзбекистон Республикаси Халқаро аэропортларда хавфсизликни таъминлаш қўшинларига қарашли 7251-сонли ҳарбий қисмга Ички ишлар вазирининг ўринбосари генерал-майор Баҳодир Мирзараҳимов ташриф буюрди. Қўшин шахсий таркиби саф майдонида жамланди.

Ташриф давомида вазир ўринбосари томонидан 2022 йил ўқув мавсуми муносабати билан ташкиллаштирилган дарс машғулотларига йиғилган қўшин таркибидаги ҳарбий қисмлар командирларининг биринчи ўринбосарларига бир қатор кўрсатма ва вазифалар белгиланди. 

Ташриф якунида вазир ўринбосари бўлинмалар таркибидаги ҳарбий хизматчилар билан бирма-бир суҳбатлашиб, Қўмондонликда ташкил этилган ИИВ Малака ошириш институти сержантлар тайёрлаш курси тингловчиларининг фикр ва таклифлари билан қизиқди.

ИИВ Транспорт ва туризм объектларида хавфсизликни таъминлаш департаменти

© 2006-2022. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган
Сайт материалларидан фойдаланилганда www.iiv.uz сайти кўрсатилиши шарт
Cайт яратувчиси: Online Service Group
Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг
Тепага