29 апрель 2022 1121

Ички ишлар вазири ўринбосари Хоразм вилояти ИИБ ТХТБ ходимларининг иш фаолияти билан яқиндан танишди

Жорий йилнинг 28 апрель куни Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирининг ўринбосари генерал-майор Б.Ю.Мирзарахимов Хоразм вилояти ИИБ ТХТБга ташриф буюриб, ходимларнинг иш фаолияти билан яқиндан танишди.

Даставвал, Хоразм вилояти ИИБ Транспортда хавфсизликни таъминлаш бошқармаси шахсий таркиби билан учрашиб, ходимларга яратилган шарт –шароитлар, хизмат интизоми, жиноятчилик ва ҳуқуқбузарликларни олдини олиш юзасидан олиб борилаётган ислоҳотлар юзасидан суҳбатлашилди.

Ходимларга ушбу шарафли ва масъулиятли бурчни бажаришда янада эътиборлироқ бўлишлиги ва юртга садоқат билан хизмат қилиш олий саодат эканлиги, хизматни огоҳлик ва ҳушёрлик билан олиб бориш, фуқаролар билан хушмуомала бўлиш, хизмат вазифасини янада самарали олиб боришлари тўғрисида бир қатор кўрсатма ва топшириқлар берди.

ИИВ Транспорт ва туризм объектларида хавфсизликни таъминлаш департаменти

© 2006-2023. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган
Сайт материалларидан фойдаланилганда www.iiv.uz сайти кўрсатилиши шарт
Cайт яратувчиси: Online Service Group
Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг
Тепага