3 октябрь 2022 938

Ички ишлар вазири ўринбосарининг 7534 ҳарбий қисмга ташрифи тафсилоти

Ташриф аввалида Вазир ўринбосари генерал-майор Б.Мирзарахимов шахсий таркибга “Жанговар вазифаларни аъло даражада бажариш, тинчлик деган бебаҳо неъматни чуқур англаган холда унга барчамиз масъул эканимизни унутмасдан, доимо сергак ва огоҳ бўлиб хизмат қилиш керак”лигини алоҳида таъкидлади.

Вазир ўринбосари, ҳарбий хизматчиларнинг жанговар тайёргарликдаги сифатларини ошириш билан бир қаторда, уларнинг ҳуқуқий ва маънавий-маърифий билим савияларини ошириш борасида хам масъул раҳбарларга вазифалар белгилаб берди.

Ташриф давомида ҳарбий қисм автосаройидаги жанговар техника ва автоуловларни шайлигини таъминлаш, уларга кўрсатиладиган кунлик ва мавсумий техник кўриклар сифатини ошириш ҳамда зарурий эҳтиёт қисмлари ва ёқилғи-мойлаш маҳсулотларига алоҳида эътиборини қаратди.

Шунингдек аскарлар ётоқхонасида шахсий таркибга яратилаётган шароитлар ва уларни яхшилаш борасида масъул раҳбарларга вазифалар қўйди.

ИИВ Транспорт ва туризм объектларида хавфсизликни таъминлаш департаменти

© 2006-2023. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган
Сайт материалларидан фойдаланилганда www.iiv.uz сайти кўрсатилиши шарт
Cайт яратувчиси: Online Service Group
Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг
Тепага