2 июнь 2023 1452

Маълум қилганимиздек, жорий йилнинг 2 июнь куни Хоразм вилояти Хонқа тумани “Дургадик” маҳалласида давлат органларининг масъулларидан иборат республика ишчи гуруҳи Давлат раҳбарининг топшириқларини амалий ижросини таъминлаш мақсадида Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилояти аҳолиси учун оммавий сайёр қабул ўтказди

Ички ишлар вазири генерал-лейтенант Пўлат Бобожонов томонидан соҳа мутасаддилари иштирокида аҳолидан турли масалаларда 370 та мурожаатлар қабул қилинган бўлиб, уларнинг 208 таси (56,2 фоизи) ижобий ҳал этилди, қўшимча ўрганилиши талаб этилаётган 162 та (44,8 фоиз) мурожаатларнинг ижроси назоратга олинди.

Ўтказилган сайёр қабул жараёнида, аҳолининг мурожаатларидан келиб чиққан ҳолда, 38 нафар пробация ҳисобида туриб тузалиш йўлига ўтган шахсларни шартли равишда жазодан озод қилиш масаласи ижрога йўналтирилди, 63 нафар суриштирув ёки дастлабки тергов ҳаракатларидан норози фуқароларнинг муаммолари ижобий ҳал этилди, 12 нафар собиқ ходимлар ички ишлар органларига қайта ишга тикланди ҳамда ички ишлар органларига хизматга кириш истагини билдирган 13 нафар фуқаролар навбатдаги танловда иштирок этишга рухсат этилди.

Шунингдек, ижтимоий ҳимояга муҳтож бўлган фуқароларнинг муаммолари ижобий ҳал этилиб, 80 нафар эҳтиёжманд оилаларнинг мурожаатлари асосида 231 млн сўм моддий ёрдам, шу жумладан олий ўқув юртларида ўқиб контракт пулини тўлашга қийналган 44 нафар ёшларга жами 145 млн сўм пул маблағлари, 4 нафар фуқарога ногиронлар аравачалари ва эшитиш мосламаси ҳамда аҳоли бандлигини таъминлаш мақсадида 16 нафар фуқароларга субсидия асосида тикув машиналари топширилди. Турли соҳаларда ҳунар ва билимга эга бўлган, даромад топишга қодир, аммо моддий кўмакка эҳтиёжи бор фуқароларнинг 24 нафарига мотороллер ва мотокултиваторлар, ўсимликларга дори сепиш ҳамда ўт ўриш аппаратлари, компьютер жамланмаси, пишириқ печлари ва дурадгорлик дастгоҳлари ажратиб берилди.

Давлатимиз раҳбарининг фармонлари билан Ўзбекистон Республикаси фуқаролигига қабул қилинган юртдошларимизнинг 4 нафарига тантанали равишда ID карталар топширилди.

Таъкидлаш жоизки, мурожаатларни кўриб чиқишда аҳолининг эҳтиёжларига таянган ҳолда узоқ вақтдан буён ечимини топмаётган муаммоларни амалда ҳал этишга алоҳида эътибор қаратилмоқда.

Аҳоли билан жонли мулоқотлар ва сайёр қабуллар бошқа вилоятларда ҳам давом этади.

ИИВ Ахборот хизмати

© 2006-2023. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган
Сайт материалларидан фойдаланилганда www.iiv.uz сайти кўрсатилиши шарт
Cайт яратувчиси: Online Service Group
Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг
Тепага