9 февраль 2022 6699

Ички ишлар вазирининг шахсий таркиб бўйича буйруғи билан лавозим тайинловлари амалга оширилди


Подполковник
Муратов Мансур Джумабаевич

Қорақалпоғистон Республикаси ИИВ Беруний тумани ИИБ бошлиғи лавозимига тайинланди.

Тайинловга қадар М.Муратов Қорақалпоғистон Республикаси ИИВ бўлим бошлиғи лавозимида фаолият юритган.


Подполковник
Адилбеков Ниетбай Умирбекович

Қорақалпоғистон Республикаси ИИВ Кегейли тумани ИИБ бошлиғи вазифасини бажарувчиси этиб тайинланди.

Тайинловга қадар Н.Адилбеков Қорақалпоғистон Республикаси ИИВ бўлими бошлиғи лавозимида фаолият юритган.


Подполковник
Тангриев Жамшид Олимович

Бухоро вилояти ИИБ Олот тумани ИИБ бошлиғи лавозимига тайинланган.

Тайинловга қадар Ж.Тангриев Бухоро вилояти ИИБ Қоракўл тумани ИИБ бошлиғининг биринчи ўринбосари лавозимида фаолият юритган.


Подполковник
Исмоилов Азамат Курбанович

Бухоро вилояти ИИБ Шофиркон тумани ИИБ бошлиғи вазифасини бажарувчиси этиб тайинланди.

Тайинловга қадар А.Исмоилов Бухоро вилояти ИИБ Бухоро шаҳар ИИО ФМБ бўлими бошлиғи лавозимида фаолият юритган.

Подполковник
Рузимуродов Обиджон Асатуллаевич

Навоий вилояти ИИБ Хатирчи тумани ИИБ бошлиғи лавозимига тайинланган.

Тайинловга қадар О.Рузимуродов Навоий вилояти ИИБ Ташкилий бошқарма бошлиғи лавозимда фаолият юритган.


Подполковник
Раджапов Анвар Рузиевич

Навоий вилояти ИИБ Конимех тумани ИИБ бошлиғи лавозимига тайинланган.

Тайинловга қадар А.Раджапов Навоий вилояти ИИБ Хатирчи тумани ИИБ бошлиғининг биринчи ўринбосари лавозимида фаолият юритган.

ИИВ Маънавий-маърифий ишлар ва кадрлар билан таъминлаш департаменти

© 2006-2022. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган
Сайт материалларидан фойдаланилганда www.iiv.uz сайти кўрсатилиши шарт
Cайт яратувчиси: Online Service Group
Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг
Тепага