20 февраль 2021
5181
Ички ишлар вазирининг шахсий таркиб бўйича буйруғи билан лавозим тайинловлари амалга оширилди
полковник
Вафоев Махкам Миржонович
Олмазор тумани Ички ишлар органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бошқармаси бошлиғи лавозимига тайинланди.
Тайинловга қадар М.Вафоев Тошкент шаҳар ИИББ бошлиғининг ўринбосари-ҳуқуқбузарликлар профилактикаси бошқармаси бошлиғи лавозимида фаолият юритган.
подполковник
Қосимов Боситхон Абдирайимович
Учқўрғон тумани ички ишлар бўлими бошлиғи лавозимига тайинланди.
Тайинловга қадар Б.Қосимов Наманган вилояти ИИБ ҳузуридаги тергов бошқармаси бошлиғининг ўринбосари лавозимида фаолият юритган.
ИИВ Ахборот хизмати