29 январь 2023 2060

Ички ишлар вазирлиги эксперт-криминалистика бош маркази дрон оператори лавозимига танлов эълон қилади

Ички ишлар вазирлиги эксперт-криминалистика бош марказига «Дронларни лойиҳалаш ва эксплуатация қилиш» мутахассислиги бўйича малакага эга бўлган фуқаролардан дрон оператори сифатида мутахассис ёки техник ишчи этиб шартнома асосида ишга жалб этиш мақсадида танлов юзасидан

ЭЪЛОН

1. ИИВ ЭКБМга дрон оператори этиб шартнома асосида мутахассис ёки техник ишчи сифатида танлов шартлари:

- Ўзбекистон Республикаси фуқароси бўлиши лозим.

- Тошкент шаҳрида яшаш жойига эга бўлиши лозим.

- Олий маълумотли, «Дронларни лойиҳалаш ва эксплуатация қилиш» мутахассислигига эга бўлиши лозим.

- Дронларни лойиҳалаш ва эксплуатация қилиш бўйича билим, кўникма ва малакага эга бўлиши лозим.

- Соғлиғи бўйича мутахассис сифатида фаолият олиб боришда чекловлар бўлмаслиги лозим.

- Ҳуқуқбузарликлар содир қилмаган бўлиши лозим лозим.

2. Мутахассис ёки техник ишчиларнинг меҳнатига ҳақ тўлаш миқдори, иш вақти, асосий вазифалари, мажбуриятлари ва ҳуқуқлари белгиланган тартибда икки томонлама тузиладиган шартномада белгиланади.

3. Номзодлар 2023 йил 2 февраль кунига қадар иш кунлари соат 09:00дан 17:00 гача ИИВ ЭКБМга мурожаат қилиши лозим.

Мурожаат учун телефон: 71-231-47-91, 71-231-40-43

ИИВ Эксперт-криминалистика бош маркази

© 2006-2023. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган
Сайт материалларидан фойдаланилганда www.iiv.uz сайти кўрсатилиши шарт
Cайт яратувчиси: Online Service Group
Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг
Тепага