20 май 2022 500

Ички ишлар вазирлиги ҳамда ҳудудий ички ишлар органлари тасарруфидаги мактабгача таълим ташкилотлари директор ва методистлари учун семинар бўлиб ўтди

Жорий йилнинг 16-17 май кунлар Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги ҳамда ҳудудий ички ишлар органлари тасарруфидаги мактабгача таълим ташкилотларида таълим-тарбия сифатини янги поғонага кўтариш, болаларда Ватанга муҳаббат хислати ҳамда янгича дунёқарашни шакллантириб, мамлакатимиз келажаги учун муносиб фарзанд бўлиб етишишлари, таълим-тарбия борасидаги ишларни давлат дастури асосида амалга оширилишини, барча мактабгача таълим ташкилотларида ягона тизим асосида фаолият юритилишини таъминлаш мақсадида мазкур мактабгача таълим ташкилотлари директор ва методистлари иштирокида Ички ишлар вазирлигида семинар машғулотлари ўтказилди.

Семинарнинг биринчи куни вазир ўринбосари генерал-майор А.И.Икрамов томонидан мактабгача таълим ташкилотлари директор ва методистлари билан очиқ мулоқот ўтказилиб, қимматбаҳо совғалар билан тақдирландилар.

Шунингдек, ИИВ Академиясининг Ахборот ресурслар марказида Мактабгача таълим ташкилотлари директор ва мутахассисларини қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш институтининг ўқитувчилари томонидан семинар ҳамда практик машғулотлар ўтказилди.

Семинарнинг иккинчи куни мактабгача таълим ташкилотлари директор ва методистлари ўзаро тажриба алмашишлари учун Ички ишлар вазирлиги тасарруфидаги 1-сон «Ниҳол» мактабгача таълим ташкилоти ҳамда Янгиҳаёт тумани 44-сон «Бахтли болалик» давлат мактабгача таълим ташкилоти фаолияти билан танишдилар.

© 2006-2022. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган
Сайт материалларидан фойдаланилганда www.iiv.uz сайти кўрсатилиши шарт
Cайт яратувчиси: Online Service Group
Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг
Тепага