Ички ишлар вазирлиги шахсий хавфсизлик бош бошқармаси ходимларининг тингловчилар билан учрашуви бўлиб ўтди
Ички ишлар вазирлиги Шахсий хавфсизлик бош бошқармаси таълим муассасалари бўйича бўлими ўта муҳим ишлар бўйича тезкор вакили ҳамда Малака ошириш институти бошланғич касбий тайёргарлик ўқув-йиғинида йўл ҳаракати хавфсизлиги йўналишида таҳсил олаётган тингловчилар билан учрашув бўлиб ўтди.
Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Шахсий хавфсизлик бош бошқармаси таълим муассасалари бўйича бўлими ўта муҳим ишлар бўйича тезкор вакили сўзга чиқиб, Институт тингловчи ходимлари ўртасида қонун бузилишига йўл қўймаслик, коррупцияга қарши курашиш ва уни олдини олиш, хизмат интизоми ва қонунчиликни мустаҳкамлаш борасида олиб борилаётган ишларнинг аҳволи ҳамда келгусидаги вазифалар тўғрисида алоҳида тўхталди.
Шунингдек, йўл ҳаракати хавфсизлиги тизимларида хизмат вазифасини бажариш пайтида йўл қўйилган хато ва камчиликлар тўғрисидаги маълумотларни етказиб, хизматда ходимларнинг ўз касбига бефарқ ва лоқайд бўлмасликлари тўғрисида алоҳида тўхталиб ўтди.
Шунингдек, учрашувда Ички ишлар вазирлиги раҳбарияти томонидан берилган топшириқлар шахсий таркибга етказилди.
ИИВ Малака ошириш институти