Ички ишлар вазирлиги таркибий тузилмалари аёл ходималари ўртасида бадминтон спорт тури бўйича мусобақа ўтказилди
Жорий йилнинг 27 сентябрь куни ИИВ ЖАР ССКда Ички ишлар вазирлиги таркибий тузилмалари аёл ходималари ўртасида бадминтон спорт мусобақаси ўтказилди.
Мазкур мусобақада вазирлик марказий аппаратининг барча соҳавий хизмат хотин-қизлари қатнашиб, уч босқичда ўзаро беллашдилар.
Мусобақа якунига кўра фахрли биринчи ўринни Молия ва моддий техника таъминоти департаменти Моддий-техника таъминоти бошқармаси кичик инспектори кичик сержант Тохтаева Маъмура Заировна, фахрли иккинчи ўринни Тиббиёт бошқармаси Марказий поликлиника ғазначиси катта сержант Ниёзова Гулноза Даниёровна, ва фахрли учинчи ўринни эса Молия ва моддий техника таъминоти департаменти етакчи юрисконсульти майор Сайфуллина Юлия Анатольевна қўлга киритди.
Шунингдек, “Фаол иштироки учун” номинацияси бўйича Хўжалик бошқармаси омбор бошлиғи сафдор Ш.Одилова, Ҳуқуқий статистика ва тезкор маълумотлар маркази бош мутахассиси капитан Т.Ярных, “Ғалабага бўлган иштиёқи учун” номинацияси бўйича Ташкилий департамент кичик инспектори кичик сержант М.Салимова, “Энг тажрибали ходима” номинацияси бўйича Тиббиёт бошқармаси бош инспектори подполковник М.Ахмедова муносиб деб топилди. Мусобақа ғолибларига диплом ҳамда қимматбаҳо совғалар тантанали тарзда топширилди.
Маънавий-маърифий ишлар хизмати Хотин-қизлар масалалари бўйича гуруҳи