27 октябрь 2022 716

Ички ишлар вазирлиги тизимида волейбол спорт тури бўйича аёллар ўртасида мусобақа ўтказилди

Ички ишлар органларида хизмат қилаётган хотин-қизларни спортга кенг жалб этиш, саломатлигини яхшилаш, шунингдек, улар ўртасида жисмоний тарбия ва спортни оммалаштириш, соғлом турмуш тарзини кенг тарғиб қилиш, жисмоний фаоллик тадбирларини тизимли ва самарали ташкил этиш мақсадида Ички ишлар органлари ўртасида спортнинг волейбол спорт тури бўйича уч босқичли “Вазир кубоги” мусобақаси ташкил қилинди.

Биринчи ҳудудий саралаш босқичи Ички ишлар органлари таркибий тузилмалари ва ҳудудий бўлинмалари хотин-қизлари ўртасида 10 октябргача, иккинчи гуруҳ босқичи 10-15 октябрь кунлари тўртта гуруҳларга бўлинган ҳолда ўтказилди.

Учинчи Республика босқичида Қорақалпоғистон Республикаси ИИВ, ИИВ Қоровул қўшинлар қўмондонлиги, ИИВ Жазони ижро этиш департаменти, Фарғона вилояти ИИБ жамоалари иштирок этишди.

Мусобақанинг финал босқичини тантанали ўтказилишида ИИВ Касбий тайёргарлик бошқармаси бошлиғи, полковник У.К.Нуруллаев, ИИВ Маънавий-маърифий ишлар хизматининг хотин-қизлар масалалари бўйича ўринбосари, подполковник Н.Б.Миржалолова, ИИВ Маданият саройи артистлари ҳамда Намунали оркестр ходимлари иштирок этишди.

Мусобақа якунига кўра фахрли биринчи ўрин Қорақалпоғистон Республикаси ИИВ, фахрли иккинчи ўрин ИИВ Жазони ижро этиш департаменти ва фахрли учинчи ўрин Фарғона вилояти ИИБ жамоасига насиб қилди.

Шунингдек, “Энг яхши ҳимоячи” номинацияси бўйича Фарғона вилояти ИИБ катта инспектори, майор Маматова Марғубахон Иномжоновна, “Энг яхши ўйинчи” номинацияси бўйича Қоровул Қўшинлари Қўмондонлиги 7534 ҳарбий қисм 1-батальон оддий аскари Султонова Севара Алишер қизи, “Энг яхши ҳужумчи” номинациясида Қоровул Қўшинлари Қўмондонлигидан 7534 ҳарбий қисм 1-батальон кичик сержант Нурматова Чарос Абдуманноновна муносиб деб топилди. Мусобақа ғолибларига диплом, кубок ҳамда қимматбаҳо совғалар тантанали тарзда топширилди.

Маънавий-маърифий ишлар хизмати Хотин-қизлар масалалари бўйича гуруҳи

© 2006-2023. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган
Сайт материалларидан фойдаланилганда www.iiv.uz сайти кўрсатилиши шарт
Cайт яратувчиси: Online Service Group
Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг
Тепага