1 апрель 2020 4716

Ички ишлар вазирлигининг ахбороти

Карантин тадбирлари эълон қилинган вақтдан бугунги кунга қадар республикамиз бўйича карантин қоидаларига амал қилмаслик билан боғлиқ жами – 17 668 та ҳолат аниқланган. Улар:

- Тошкент шаҳрида – 3 093 та ҳолат; 

- Фарғона вилоятида – 2 179 та ҳолат;

- Тошкент вилоятида – 1 809 та ҳолат;

- Самарқанд вилоятида – 1 767 та ҳолат;

- Жиззах вилоятида – 1 350 та ҳолат;

- Наманган вилоятида – 1 327 та ҳолат;

- Сурхондарё вилоятида – 1 127 та ҳолат;

- Андижон вилоятида – 1 065 та ҳолат;

- Қашқадарё вилоятида – 1 005 та ҳолат;

- Бухоро вилоятида – 792 та ҳолат; 

- Сирдарё вилоятида – 742 та ҳолат;

- Қорақалпоғистон Республикасида 629 та ҳолат;

- Хоразм вилоятида – 526 та ҳолат;

- Навоий вилоятида – 257 та ҳолатни ташкил этмоқда.

Карантин қоидалари ва саниятария чекловларига риоя қилиш юзасидан тушунтириш ишлари олиб борилишига қарамасдан, ҳамон қоидабузарлик ҳолатлари кузатилмоқда. 

Мисол учун, 31 март куни Наманган шаҳар, “Ирводон” маҳалласида яшовчи, 1991 й.т. фуқаро А.В., Сирдарё вилояти, Оқолтин тумани, “Андижон” маҳалласида яшовчи, 1999 й.т. фуқаро Д.Б. ҳамда Қорақалпоғистон Республикаси, Амударё тумани, Назархон овулида яшовчи, 1982 й.т. фуқаро У.К. жамоат жойида тиббий ниқобсиз юрганликлари аниқланиб, Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 54-моддаси билан маъмурий жавобгарликка тортилганлар.

31 март куни 11:30 ларда Андижон вилояти, Жалақудуқ тумани, “Каттаполвон” маҳалласида яшовчи 1993 й.т., фуқаро З.И., карантинга олинган бўлсада, карантин жойини ўзбошимчалик билан ташлаб кетганлиги аниқланиб, Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 54-моддаси 2-қисми билан маъмурий жавобгарликка тортилган.

Йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати ходимлари томонидан жорий йилнинг 29-31 март кунлари Тошкент шаҳри ҳудудида ўтказилган тадбирлар давомида жами 27 107 та транспорт воситалари текширувдан ўтказилиб, 1 912 та ҳолатда ҳайдовчилар томонидан турли кўринишдаги қоидабузарликлар содир этилганлиги аниқланган.

Улардан 766 таси карантин қоидаларини бузиш билан боғлиқ бўлиб, қоидабзарларга тегишли 545 та автотранспорт воситалари белгиланган тартибда жарима майдончаларига жойлаштирилди.

Таъкидлаб ўтамиз, ҳар биримиз зиммамиздаги вазифаларга янада масъулият билан ёндошиб, санитария-гигиена талабларига қатъий риоя қилишимиз, энг бебаҳо неъмат бўлган сиҳат-саломатликни асраш ва ҳимоя қилиш учун барча зарур чораларни амалга оширишимиз шарт.

ж.й. 1 апрель соат 09:00 ҳолатига

© 2006-2023. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган
Сайт материалларидан фойдаланилганда www.iiv.uz сайти кўрсатилиши шарт
Cайт яратувчиси: Online Service Group
Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг
Тепага