21 ноябрь 2022 628

Ички ишлар вазирлигининг ихтисослаштирилган мактаб-интернати ўқувчиси «Ёш китобхон» танлови ғолиби

Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги ва Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси билан ҳамкорликда ўтказилган «Ёш китобхон» танловида ғолибликни қўлга киритганлиги учун Тошкент шаҳар Учтепа туманидаги Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигининг ихтисослаштирилган мактаб-интернати 9-синф ўқувчиси Иноятов Сардор Хайрулла ўғли I-даражали Диплом билан тақдирланди.

Шунингдек, 9-синф ўқувчиси С.Х.Иноятов шаҳар босқичида иштирок этиш учун йўлланмани қўлга киритди.

«Ёш китобхон» танловини ўтказилиши ўқувчиларни китоб мутолаасига бўлган қизиқишларини янада ошириш ва шу орқали маънавий дунёсини бойитиш, китобхонлик маданиятини юксалтиришга хизмат қилади.

Ички ишлар вазирлиги ихтисослаштирилган мактаб-интернати

© 2006-2023. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган
Сайт материалларидан фойдаланилганда www.iiv.uz сайти кўрсатилиши шарт
Cайт яратувчиси: Online Service Group
Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг
Тепага