8 декабрь 2022 475

Ички ишлар вазирлигининг ихтисослаштирилган мактаб-интернатида “Конституция-халқимиз сиёсий-ҳуқуқий тафаккурининг маҳсули” номли бош қомусимизнинг 30-йиллик тадбири кенг нишонланди

Ўзбекистон Республикаси ИИВнинг ихтисослаштирилган мактаб-интернатида “Конституция-халқимиз сиёсий-ҳуқуқий тафаккурининг маҳсули” номли бош қомусимизнинг 30-йиллик тадбири кенг нишонланди. Тадбирда бошида Ўзбекистон Республикаси Давлат мадҳияси жаранглади.

Тадбирга Тошкент давлат юридик университети Юридик фанлари доктори, профессор Тулаганова Гулчеҳра Зохидовна, Тошкент давлат юридик университети Юридик фанлари номзоди, доцент Қодирова Мохигул Хамидовна, Тошкент давлат юридик университети ўқитувчилари Ражабов Бекзод Холимович ва Нишонов Абдуллох Убайдуллох ўғлилар ташриф буюришди. Тадбирга ташриф буюрганлар мамлакатимизда ҳар бир фуқаронинг қонуний ҳақ-ҳуқуқлари бош қомусимиз ҳисобланган – Конституцияда мустаҳкам белгилаб берилганлигини, юртимизда барча ислоҳотлар «Инсон қадри учун» деган эзгу тамойил асосида амалга оширилаётганлигини эътироф этишди.

Ўтган даврда жамиятимизнинг сиёсий-ҳуқуқий, ижтимоий-иқтисодий, маданий-маърифий манзараси бутунлай ўзгариб, эркинлик ва очиқлик, қонун устуворлиги, жаҳон ҳамжамияти билан ўзаро манфаатли ҳамкорлик давлатимиз сиёсатининг асосий йўналишига айланди. Бу эса, халқимизнинг эртанги кунга бўлган ишончи ортишига, турмуш тарзининг яхшиланишига, ҳар бир ҳудудда тинчлик-осойишталикнинг таъминлашига хизмат қилмоқда.

Конституция куни муносабати билан, мамлакатимиз мустақиллигини мустаҳкамлаш, унинг иқтисодий, сиёсий, ижтимоий, илмий, маънавий салоҳиятини юксалтириш, мудофаа қудратини ошириш, давлатимиз сарҳадларининг дахлсизлигини таъминлаш, тинчлик ва барқарорликни, миллатлараро дўстлик ва тотувликни асраш, Янги Ўзбекистонда демократик ислоҳотларни чуқурлаштириш, инсон ҳуқуқлари ва эркинликлари, қадр-қиммати улуғланадиган адолатли фуқаролик жамиятини барпо этиш, Асосий Қонунимизнинг ҳаётимиздаги ўрни ва аҳамиятини кенг тарғиб қилиш, ёш авлодни қонунга ҳурмат, Ватанга меҳр ва садоқат руҳида тарбиялаш ишларига муносиб ҳисса қўшиб келаётган, ИИВнинг ихтисослаштирилган мактаб-интернати олий тоифали биология фани ўқитувчиси Халлиева Наргиза Исмаиловна «Ўзбекистон Конституциясининг 30 йиллиги» эсдалик нишони билан тақдирланди.

Тадбир кўтаринки руҳда ўтказилиб барча иштирокчиларнинг эътирофига сазовор бўлди.

© 2006-2023. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган
Сайт материалларидан фойдаланилганда www.iiv.uz сайти кўрсатилиши шарт
Cайт яратувчиси: Online Service Group
Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг
Тепага