2 февраль 2023 518

Идоралараро ишчи гуруҳнинг Фарғона вилояти ҳудудидаги маҳаллаларда хавфсиз муҳитни яратиш, мактаб ўқувчилари, талабалар, аёллар ва ёшлар орасида қонунга итоаткорлик ҳиссини шакллантириш ишлари амалга оширилмоқда

Жумладан, тадбир жараёнида ишчи гуруҳ мутасаддилари, вилоят прокуратураси ва мажбурий ижро бюроси билан ҳамкорликда вояга етмаганларни моддий таъминлаш йўналиши ўрганилиб, айни вақтда 387 та алимент ундируви қарздорлари аниқланди. Уларнинг барчаси бўш иш ўринлари меҳнат ярмаркалари орқали ишга жойлаштирилиб, алимент ундируви қарздорларнинг ойлик иш ҳақларига қаратилди.

Шунингдек, қарздорлардан жами 7 млрд. сўм алимент пулини ундиришга эришилди.

Бундан ташқари, алимент қарзини тўлашдан бўйин товлаган 296 нафар қарздорга МЖтКнинг 474-моддаси билан маъмурий чора кўрилди.

Ўрганиш давомида нотинч бўлган 439 та оиладаги муҳит ўрганилиб, мавжуд муаммоларни бартараф этиш йўли билан 501 нафар вояга етмаганлар оила бағрига қайтарилди.

© 2006-2023. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган
Сайт материалларидан фойдаланилганда www.iiv.uz сайти кўрсатилиши шарт
Cайт яратувчиси: Online Service Group
Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг
Тепага