20 декабрь 2020 4287

ИИБ ходими жаҳон чемпионатида ватанимиз шарафини муносиб ҳимоя қилди

Айни кунларда Россиянинг Москва шаҳрида спортнинг самбо тури бўйича жаҳон чемпионати ўз якунига етмоқда.  

Мусобақаларда 82 килограмм вазн тоифасида ватанимиз шарафини ҳимоя қилган Самарқанд вилояти Ички ишлар бошқармаси ТВБСО ходими кичик сержант Рўзиев Фурқат фаҳрли 2-ўринни эгаллади.

Самарқанд вилояти Ички ишлар бошқармаси кичик сержант Ф.Рўзиевни ушбу ғалаба билан самимий муборакбод этади.

Эслатиб ўтамиз, Фурқат Рўзиев ноябрь ойида Сербияда катталар ўртасида бўлиб ўтган жаҳон чемпионатида ҳам фаҳрли иккинчи ўринни қўлга киритган эди.

Самарқанд вилояти ИИБ ахборот хизмати

© 2006-2023. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган
Сайт материалларидан фойдаланилганда www.iiv.uz сайти кўрсатилиши шарт
Cайт яратувчиси: Online Service Group
Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг
Тепага