11 январь 2022
5267
ИИВ Академияси ишчи гуруҳи Тошкент вилоятида иш бошлади
10 январь куни Тошкент вилояти ИИББда ИИВ Академияси ишчи гуруҳи томонидан амалга оширилиши режалаштирилган чора-тадбирлар юзасидан йиғилиш бўлиб ўтди.
Йиғилишда, ҳудудларда ҳуқуқбузарликнинг барвақт олдини олиш, «жиноятчиликни жиловлаш» борасида амалга оширилаётган ишларга илмий ва услубий кўмаклашиш ҳамда тизим учун кадрлар тайёрлаш сифатини янада ошириш мақсад қилингани таъкидланди.
Тошкент вилояти ИИББ Ахборот хизмати