ИИВ Академияси магистратураси тингловчилари Тошкент вилояти ИИББ илмий ва малакавий амалиётга чиқишди
Ўзбекистон Республикаси ИИВ Академияси магистратурасининг «Ташкилий-тактик бошқарув» мутахассислиги бўйича таҳсил олаётган тингловчилар билан «Ички ишлар органларининг кадрлар билан ишлаш фаолиятини ташкил этиш» номли модули якуни бўйича илмий ва малакавий амалиёти Тошкент вилояти ИИББ Маърифий-маърифий ишлар ва кадрлар билан ишлаш хизмати, Касбий тайёргарлик бўлимида ташкил этилди.
Илмий ва малакавий амалиётнинг асосий мақсади – назария ва амалиётнинг узвийлигини таъминлаш орқали магистратура тингловчиларининг олган назарий билимларини чуқурлаштириш ҳамда мустаҳкамлаш, амалиётга татбиқ қилиш ва тингловчиларда ички ишлар органларининг раҳбарлик лавозимларида хизмат фаолиятини олиб боришга доир амалий кўникмаларни ҳосил қилишдан иборатдир.
Шунингдек, дастурда тингловчиларнинг вилоят ва шаҳар ИИБларидан бошқа ИИВ академик лицейлари, ИИВ Малака ошириш институти ва ихтисослаштирилган мактаб-интернати фаолиятлари, Алишер Навоий миллий кутубхонаси ҳамда Академия ахборот-ресурс марказида амалиёт ўташлари белгиланган.
Бунда, ушбу йўналишлар бўйича кўникмаларни шакллантириш, улар фаолияти билан яқиндан танишган ҳолда тизимдаги муаммо ва камчиликларни ўрганиб таҳлил қилишлари, муносабат ва таклифлар билдиришлари мақсад қилинган.
Амалиёт давом этмоқда, мавзуга доир хабарлар тўлдириб борилади.