1 декабрь 2022 528

ИИВ Академиясида «Ислоҳотлар даврида пенитенциар тизимни инновацион ривожлантириш масалалари» мавзуида республика илмий-амалий конференцияси бўлиб ўтди

Конференция аввалида таълим муассасаси бошлиғининг биринчи ўринбосари Музаффар Зиёдуллаев сўз олиб, тизимда амалга оширилаётган ислоҳотларга тўхталди.

Сўзга чиққанлар «Жазони ижро этиш тизимининг инновацион ривожлантириш – замон талаби», «Пенитенциар тизимнинг профилактик фаолиятида инновациянинг ўрни», «Маҳкумларни афв этишнинг қонунчилик асосларини такомиллаштириш», «Жазони ижро этиш муассасаларида маркетинг ва ахборот технологияларини жорий этиш: натижа ва истиқболлар», «Жазони ижро этиш жойларида маҳкумларнинг ҳуқуқ ва қонуний манфаатлари ҳимоясини таъминлаш юзасидан назорат», «Ички ишлар органлари пенитенциар тизимида инновация технологияларини қўллаш масалалари» мавзуларида маъруза қилишди.

Ўтган давр мобайнида пенитенциар тизимни тубдан ислоҳ қилиш ва халқаро стандартларга мослаштириш мақсадида изчил чора-тадбирлар амалга оширилди, – дейди Академиянинг Жазони ижро этиш фаолияти кафедраси бошлиғи, полковник Абдукарим Шодиев. – Айтиш жоизки, жиноят ва жиноят-ижроия қонунчилигини такомиллаштириш суд-ҳуқуқ тизимини ислоҳ қилишнинг устувор йўналишларидан бири сифатида муҳим аҳамият касб этмоқда. Соҳа мутахассислари иштирокида ўтказилаётган илмий-амалий анжуман айни шу масалаларнинг ечимига ҳам хизмат қилади.

Мутасадди органлар вакиллари, соҳа мутахассислари, таълим муассасалари ҳамда илмий тадқиқот марказлари ходимлари иштирок этган анжуманда тизим фаолияти самарадорлигига қаратилган фикр-мулоҳазалар билдирилди.

ИИВ Академияси Ахборот хизмати

© 2006-2023. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган
Сайт материалларидан фойдаланилганда www.iiv.uz сайти кўрсатилиши шарт
Cайт яратувчиси: Online Service Group
Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг
Тепага