7 декабрь 2022 985

ИИВ Академиясида Европада Хавфсизлик ва Ҳамкорлик Ташкилоти (ЙХҲТ)нинг Ўзбекистондаги лойиҳалар координатори томонидан навбатдаги вебинар маъруза ташкил этилди

Жорий йилнинг 6 декабрь куни ИИВ Академиясида Европада Хавфсизлик ва Ҳамкорлик Ташкилоти (ЙХҲТ)нинг Ўзбекистондаги лойиҳалар координатори томонидан навбатдаги вебинар маъруза ташкил этилди.

Онлайн форматда ўтган машғулотни ЙХҲТ Трансмиллий таҳдидларга қарши курашиш департаментининг Полиция фаолияти бўйича стратегик масалалар гуруҳи экспертлари Бёрн Торе Салтвик ҳамда Алина Мунтяну олиб борди.

Машғулот «Жинсий зўравонликка қарши курашиш ва гендер тенглик асосида ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар тизимида аёл ходималарнинг касбий ўсишини таъминлаш» мавзуига бағишланди. Хорижлик мутахассислар иштирокида жинсий зўравонлик, унинг сабаблари ва келиб чиқиш шароитлари, жинсий зўравонлик жабрланувчилари ҳуқуқларини ҳимоя қилиш, уларга ижтимоий-ҳуқуқий ёрдам кўрсатиш, хотин-қизларга нисбатан содир қилинаётган зўравонликларга қарши курашиш, ушбу ҳолатларнинг оқибатларини юмшатиш бўйича амалга оширилиши лозим бўлган амалий саъй-ҳаракатлар, мазкур фаолиятдаги муаммолар ва уларнинг ечимлари хусусида фикр алмашилди.

Ўз навбатида, ЙХҲТ вакиллари гендер тенглик масалалари, хусусан, хотин-қизларнинг жамиятдаги ижтимоий-сиёсий фаоллигини кучайтириш, ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш, уларга нисбатан турли тазйиқ ва зўравонликларнинг олдини олиш борасида Ўзбекистонда амалга оширилаётган кенг қамровли ишларни эътироф этиб ўтишди. 

Машғулот давомида ихтисослик кафедралари профессор-ўқитувчилари ва курсантлар ўзлари учун зарур тавсияларга эга бўлишди.

ИИВ Академияси Ахборот хизмати

© 2006-2023. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган
Сайт материалларидан фойдаланилганда www.iiv.uz сайти кўрсатилиши шарт
Cайт яратувчиси: Online Service Group
Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг
Тепага