1 октябрь 2022 472

ИИВ Бухоро Академик лицейида “Устоз ва мураббийлар куни” муносабати билан байрам тадбири ўтказилди

Ўзбекистон Республикаси ИИВ Бухоро академик лицейида бугун, 30 сентябрь куни 1 октябрь — “Ўқитувчи ва мураббийлар куни” муносабати билан байрам тадбири ўтказилди.

Академик лицейнинг профессор-ўқитувчилари, педагог ходимлари ва лицей ўқувчилари иштирок этган тадбирда вилоят Ички ишлар бошқармаси бошлиғининг ўринбосари подполковник Умид Утаев ҳамда ички ишлар органларида узоқ йиллар самарали меҳнат қилиб, ҳозирда кексалик гаштини сураётган бир гуруҳ фахрий ходимлар ҳам қатнашишди.

Даставвал сўзга чиққанлар Ички ишлар вазирининг ўқитувчи ва мураббийларга йўллаган байрам табригини ўқиб эшиттирди.

Тантанали тадбирда, Ўзбекистон Республикаси ИИВнинг буйруғи билан Академик лицей ўқитувчиларининг 4 нафари пул мукофотлари, ўқувчиларнинг 2 нафари “Ички ишлар вазири стипендияси” яна икки нафари “Ўқишдаги муваффақиятлари учун” кўкрак нишони билан тақдирланди. Ички ишлар органларида кенг миқёсда ўтказилаётган “Касбий тайёргарлик ойлиги”да намунали иштирок этган Академик лицей ўқувчилари ҳам пул мукофотлари билан муносиб тақдирланди.

Шунингдек, 1 нафар ўқитувчи ИИВнинг “Эсдалик қўл соати” билан тақдирланди. Бухоро вилояти Ички ишлар бошқармаси бошлиғининг буйруғи билан Академик лицейнинг 6 нафар ўқитувчиларига эса бошқарма бошлиғининг ташаккурномаси тантанали равишда топширилди.

Бундан ташқари яна 71 нафар ўқитувчи ва педагог ходимлар вилоят Ички ишлар бошқармаси ходимлари бирлашган Касаба уюшма Қўмитаси ҳомийлиги ва бошқарма бошлиғининг буйруғи асосида эсдалик ва қимматбаҳо совғалари билан тақдирландилар.

Академик лицей ўқувчилари томонидан тайёрланган бадиий ва жанговар чиқишлар, куй-қўшиқ ва рақслар байрам тадбирига ўзгача кайфият бағишлади.

Бухоро вилояти ИИБ Ахборот хизмати

© 2006-2022. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган
Сайт материалларидан фойдаланилганда www.iiv.uz сайти кўрсатилиши шарт
Cайт яратувчиси: Online Service Group
Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг
Тепага