29 май 2022 1535

ИИВ ҳузуридаги ЖИЭД ходими халқаро турнирда фахрли ўринни эгаллади

Москвада бўлиб ўтган халқаро турнирда ИИВ ҳузуридаги ЖИЭД ходими катта сержант Фаррух Бобоев дзюдо бўйича 90 кг вазн тоифасида курашиб фахрли 3-ўринни эгаллади.

Ички ишлар тизимида ишлаётган дзюдочилар Москвага жўнаб кетишди.

Эртага Россия Федерацияси пойтахти Москва шаҳрида ички ишлар, полиция ва армия тизимида фаолият юритаётган дзюдочилар ўртасида халқаро турнир бошланади.

2007 йилдан анъанавий тарзда ўтказиб келинаётган ушбу мусобақа хизмат вазифасини бажараётган чоғида ҳалок бўлганлар хотирасига бағишлаб ташкил этилган.

Халқаро турнирда тизимда меҳнат қилиб келаётган дзюдочилардан иборат Ўзбекистон терма жамоаси ҳам қатнашади. Делегациямиз Москва шаҳрига етиб борди.

Терма жамоамиз таркиби:

- 66 кг: Баҳром Иноятов (лейтенант)

- 73 кг: Тимур Худойқулов (катта лейтенант)

- 81 кг: Санжар Тўхташов (сержант)

- 81 кг: Сергей Петрянин (подполковник)

- 90 кг: Рустам Саидов (лейтенант)

- 90 кг: Фарруҳ Бобоев (катта сержант)

- 90 кг: Жамшид Файзиев (подполковник)

+ 90 кг: Дилшод Чориев (лейтенант)

+ 90 кг: Фахриддин Шарипов (лейтенант)

+ 90 кг: Ҳамид Отажонов (лейтенант)

Мазкур нуфузли мусобақанинг 90 кг вазн тоифасида курашган ИИВ ҳузуридаги ЖИЭД ходими Фаррух Бобоев фахрли 3-ўринни эгаллади.

ИИВ ҳузуридаги ЖИЭД Ахборот хизмати

© 2006-2023. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган
Сайт материалларидан фойдаланилганда www.iiv.uz сайти кўрсатилиши шарт
Cайт яратувчиси: Online Service Group
Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг
Тепага