ИИВ ишчи гуруҳи Хоразм вилоят ИИБ Транспортда хавфсизликни таъминлаш бошқармаси ходимларига яратилган шарт шароитлар билан танишди
Жорий йилнинг 29-30 ноябрь кунлари Ўзбекистон Республикаси ИИВ Транспорт ва туризм объектларида хавфсизликни таъминлаш департаменти бошлиғи ўринбосари подполковник М.М.Мирқурбанов бошчилигидаги ишчи гуруҳ Хоразм вилояти ИИБ Транспортда хавфсизликни таъминлаш бошқармасига ташриф буюриб, ходимларга яратилган шарт шароитлар, уларнинг хизмат олиб бориш жараёнлари ва иш фаолияти билан яқиндан танишди.
Шунингдек, Урганч халқаро аэропорти ва Урганч темир йўл вокзалида хизмат олиб бораётган бошқарма соҳа хизмат ходимларининг хизмат фаолияти ўрганилиб, аниқланган камчиликларни бартараф қилиш бўйича топшириқлар ва хизматга оид қўшимча кўрсатмалар берилди.
Бундан ташқари, ишчи гуруҳ томонидан бошқарма Ташкилий бўлим, ҲПГ, ЖТСГ ва ЖҚБ ходимларининг хизмат фаолияти, амалга оширилган ишлар ҳамда юритувда бўлган ҳужжатларнинг аҳволи ўрганилди. Ўрганишлар давомида аниқланган камчиликларни бартараф қилиш бўйича амалий ёрдам берилди.
ИИВ Транспорт ва туризм объектларида хавфсизликни таъминлаш департаменти