29 октябрь 2021 4003

ИИВ Капитал қурилиш ва таъмирлаш бошқармаси тендер эълон қилади

Ўзбекисто Республикаси ИИВ Капитал қурилиш ва таъмирлаш бошқармаси тендер (танлов савдолари) эълон қилади. “Тошкент шаҳри Яккасарой тумани кичик Бешёғоч кўчаси 111-уйда жойлашган "Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ ЙПХ бригадасининг маъмурий бино-иншоотларини реконструкция қилиш" (лот рақами 15498) ва “Тошкент шаҳри Чилонзор туманида жойлашган Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ ҳудудида 4-батальон учун маъмурий бино қуриш” (лот рақами 15499) объектлари бўйича қурилиш-пудрат ташкилотларини танловда иштирок этишларини сўраймиз.

Молиялаштириш манбаи-Ўзбекистон Республикаси ИИВ ЙҲХБ Махсус жамғармаси ҳисобидан.

Таклифлар www.tender.mc.uz сайтида 12 ноябрь кунига қадар қабул қилинади.

Қўшимча маълумотлар олиш учун манзил: Тошкент шаҳри Яккасарой тумани Шота Руставели, 1-берк кўчаси 1 уй. Тел: (71)-254-79-42

ИИВ Капитал қурилиш ва таъмирлаш бошқармаси

© 2006-2022. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган
Сайт материалларидан фойдаланилганда www.iiv.uz сайти кўрсатилиши шарт
Cайт яратувчиси: Online Service Group
Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг
Тепага