12 сентябрь 2023 519

ИИВ Малака ошириш институтининг Қашқадарё академик лицейидаги ҳудудий филиалида сайёр ўқув йиғини ташкиллаштирилди

Унда бошқарма соҳавий хизматлари ва шаҳар-туман ИИБлари ходимлари иштирок этишди.

Ўзбекистон Республикаси ИИВ ўринбосарининг 2023 йил 21 августдаги 239-сонли Фармойишига асосан, ИИВ МОМБ Махсус тайёргарлик ўқув маркази катта инструктор ўқитувчиси, майор М.Магрубов ва вазирлик Малака ошириш институти катта ўқитувчиси, подполковник Г.Турсунов ички ишлар органлари ходимлари билан махсус воситалардан фойдаланиш, уларни қўллаш тартиб ва талаблари ҳамда шароитлари юзасидан касбий билим ва кўникмаларни ошириш бўйича назарий ва амалий машғулотлар ўтишди.

Машғулотлар якунида мавзуни ўзлаштириш доирасида қатнашчилардан синовлар олинмоқда.

Ўқув йиғини якуни билан ижобий кўрсаткичларни қўлга киритган ходимларга махсус воситаларни қўллаш бўйича сертификатлар топширилади.

Қашқадарё вилояти ИИБ Ахборот хизмати

© 2006-2023. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган
Сайт материалларидан фойдаланилганда www.iiv.uz сайти кўрсатилиши шарт
Cайт яратувчиси: Online Service Group
Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг
Тепага